Вторник, 22.10.2019, 19:25
Приветствую Вас Гость | RSS
Мой сайт
Бош сахифа » 2019 » Февраль » 21 » Мастер класс дарслари
07:57
Мастер класс дарслари
2019 йил 11 феврал куни мактабимизга мастер-класс дарсларни ўтиш учун Самарқанд санъат коллежининг малакали ўқитувчилари ташриф буюришди. Булар II-гуруҳ ўқитувчиларидан Ҳафизов Жамол анъанавий хонанда ўқитувчиси, Агабекян Каро пуфлама ва зарбли чолғулар ўқитувчиси, Абдуллаев Элдор тасвирий санъат ўқитувчиси, Саидов Фарид академик хонанда ўқитувчиси, Абдусатторов Дилмурод ҳалқ чолғулари ижрочилиги ўқитувчиларидир. Ушбу гуруҳдаги ўқитувчилар мактабимиз концерт залида ўқитувчи ва ўқувчилар билан йиғилиш ўтказиб мастер-классларни ташкил этиш бўйича тушунчаларни бериб ўтдилар. Ундан сўнг Ҳафизов Жамол ҳамда Саидов Фарид мактабимиздаги анъанавий хонандалик синфи ўқитувчиси Рўзиев Усмоннинг анъанавий хонандалик йўналиши 5-синф ўқувчиси Бойқобилов Мансурларнинг дарс соатига кириб, ўқитувчининг 1 соатлик дарсини таҳлил қилишди. Ўқитувчи ўқувчининг овозларини қиздириб олиш учун машқлар бажартирди. Ундан сўнг ўқувчи “Ғамзасин” қўшиғини устозларига куйлаб берди. Қўшиқнинг бўғинларига эътибор беришини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ўқувчининг овози ҳамда тембри жуда яхшилигини айтиб ўтди. Қўшиқни сўзларини аниқ ва равон айтишни кўрсатиб турди. Ўқувчиларга овозига мос қўшиқларни айттиришни ўқтириб ўтди. Ҳафизов Жамол ҳамда Саидов Фарид устозлар ушбу ўқитувчи ва ўқувчининг дарс жараёнидан мамнун бўлишди. Устоз ўқитувчилар Агабекян Каро ҳамда Абдусатторов Дилмурод ҳалқ чолғулари бўлимидан ўқитувчи Жўраев Элдор ҳамда Турсунов Дилшодларнинг дарс жараёнида қатнашдилар. Ўқитувчи Турсунов Дилшоднинг дарс жараёни вақтида ўқувчи доира 4-синф ўқувчиси Холмуродов Шоирбек Этюд №2ни чалиб берди. Устозлар ўқитувчига доира пастановка ҳолатлари тўғрисида гапириб ўтди. Кўпроқ шу соҳа устида ишлашни буюрди. Ундан сўнг ўқувчи кселофонда “Рондо” куйини устозларга чалиб берди. Устозлар куй тўғрисида ўзларининг тушунчаларини бериб ўтишди. Кселофонда асарни қандай чалиш тўғрисидаги фикрларни айтиб ўтди. Устозлар ўқитувчи Жўраев Элдорнинг дарс жараёнида ҳам бўлишди. Жўраев Элдор 4- рубоб синфи ўқувчиси Тошқувватов Жавлон билан дарс машғулотларини ўтди. Биринчи ўринда бармоқларни юргизиб олиш учун гаммалар билан машқлар қилиб олишди. Устозлар ўқувчидан рубоб диапазони тўғрисида сўраб кўрди. Ундан сўнг устозлар ўқувчидан куй чалиб беришни сўради. Ўқувчи Тошқувватов Жавлон “ Скерцо” куйини чалиб берди. Куйдаги камчиликларни устозлар айтиб ўтишди. Саноқларни тўғри чалдиришни буюрди. Ўқитувчи Абдуллаев Элдор мактабимизнинг тасвирий санъат ўқитувчиси Ёркулов Шахриёрнинг дарс жараёнини кузатиб, ўқитувчи ва ўқувчиларга янги дарс ўтиш технологияларидан сабоқ берди. Дарс ўтиш жараёнида композиция усулларини, бадиий тахлилларини, услубларни ўргатди. Болаларни ижодий фикрлаш қобилиятини текшириб кўрди. Бунда айлана шакл орқали ҳар хил кўринишларни ўқувчилардан ифодалаб беришини сўради. Айлана шаклидаги фикрларни ўқувчилар тўлиқ ифодалаб беришди. Устоз кўпроқ ўқувчиларни эркин ижод қилишини тавсия қилди. Устозлар ўқитувчи ва ўқувчиларнинг дарс ўтиш жараёнидаги камчиликларини тўғрилаб, ўзларининг керакли таклифларини беришди.
Просмотров: 82 | Добавил: Banks | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Кириш формаси
Излаш
Календарь
«  Февраль 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив
Все о погоде - Pogoda.uz
Керакли сайтлар
  • Nurobod shahri partali
  • Lex.uz
  • Davlat partali
  • Rasmlar dunyosi
  • Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги
  • Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0

    DMSHI 18 © 2019